Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қоратепадаги 50 йиллик эски бинода фаолият кўрсатиб келган болалар боғчаси янгидан бунёд этилмоқда
2024-05-23 22:30:21 530
Ўзбекистон тумани “Қоратепа” маҳалласида жойлашган 55-давлат мактабгача таълим ташкилоти шу пайтгача 1970-йилларда ҳашар йўли билан қурилган мослаштирилган бинода фаолият кўрсатиб келаётганди.
90 ўринли болалар боғчасидаги ноқулай шароит билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш хамда ҳудудда қамров даражасини ошириш мақсадида айни кунларда унинг ўрнида буткул янгича ва замонавий маскан бунёд этилмоқда.
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур манзилда ҳам бўлиб, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.
Муассасанинг асосий биноси қуриб битказилди ва жиҳозланмоқда, шунингдек бу ерда яна 4 та айвонча, ошхона, кирхона, маъмурият хонаси, ташқи деворлар барпо этилиб, ҳудудда кенг кўламдаги ободонлаштириш ишларини бажариш кўзда тутилган.
Бунёдкорлик тадбирлари “Боний қурувчи” МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда. Қурилиш ишлари учун шу кунгача маҳаллий бюджетдан 550 млн сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди, лойиҳага кўра умумий 1 млрд сўмдан зиёд маблағ сарфланиши белгиланган.
Аҳамиятлиси, эзгу ташаббус доирасида 90 ўринли муассаса ўрнида 120 нафар болалар қатновига мўлжалланган, қулай ва замонавий шароитларга эга муасасса барпо этилмоқда.
Туман раҳбари мутасаддиларга белгиланган вазифаларни намунавий лойиҳа асосида бекаму-кўст бажариш, боғчанинг бўш турган майдонларидан мақсадли фойдаланиш, яшил маконларни кўпайтириш каби қатор зарурий кўрсатмаларни бериб ўтди.