Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 58 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ўқчи” маҳалласидаги оилавий поликлиника 2,3 млрд сўмлик лойиҳа асосида капитал таъмирланмоқда

×

 2024-05-23 22:25:23    539

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Ўқчи” маҳалласида жойлашган 74-оилавий поликлиника жорий йилги инвестиция дастури доирасида капитал реконструкция қилинмоқда. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун ушбу тиббиёт муассасада амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг боришини кўздан кечирди. 

1984 йилда қурилган бинони кўркам ва замонавий кўринишга келтириш, етарли шароитлар яратиш учун бюджетдан 2 миллиард 339 миллион сўмлик маблағ ажратилган. Реконструкция ишлари пудратчи ташкилот "Бресбен Аус” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан амалга оширилмоқда.

Мазкур поликлиника 3 та маҳалладаги 12 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади. Поликлиника шу кунгача 100 қатновга мўлжалланган бўлса, қурилиш ишлари доирасида қўшимча яна 10 дан зиёд тиббиёт хоналари бунёд этилиб, қатновни 150 га етказиш имконияти яратилмоқда.

Шунингдек, муассасада аввал 5 ўринли кундузги бўлим мавжуд бўлган бўлса, бунёдкорлик тадбирлари натижасида 10 ўринлига айлантириш, унда 5 нафар хотин қиз, 5 нафар эркак даволаниш учун шароит ҳозирланмоқда. 

Кўркам ва янгича қиёфа касб этаётган тиббиёт маскани келгуси ойнинг бошида фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. 

Туман раҳбари масъулларга лойиҳани амалга оширишда юқори сифатга эътибор қаратиш, ҳудудда кенг кўламдаги ободонлаштириш ишларини ташкил этиш юзасидан зарурий кўрсатмалар берди. Мавжуд масала ва муаммоларни ижобий ҳал этиш учун шу куннинг ўзида тармоқ ташкилотлари жалб этилди.