Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 76 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида кўнгил очар ва дам олиш масканлари сони тобора ортмоқда

×

 2024-05-21 19:08:21    460

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида савдо ва хизматларни ривожлантириш, туман аҳолиси ва меҳмонлари учун кўнгил очар хамда дам олиш масканларини ташкил этиш юзасидан салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Бугун Яйпан шаҳар “Туркистон” маҳалласида яна бир кўркам мажмуа ўз фаолиятини бошлагани аҳолини мамнун этди. 

Масканнинг очилиш маросимига бағишланган тадбирда иштирок этган туман сектор раҳбарлари ушбу манзил ҳам ҳамюртларимизни мароқли хордиқ чиқаришлари учун хизмат қилишини таъкидлаб, яна бир қулайлик ва эзгу ташаббус билан барчани муборакбод этди.

Кўпдан буён қаровсиз ҳолга келиб қолган маскан тадбиркор Дониёр Шокиров томонидан буткул обод этилиб, қайтадан ишга туширилди.

Шу куни эл ардоғидаги санъаткорлар иштирокидаги чиқишлар, куй-қўшиқлар туман аҳли, тадбир қатнашчиларига янада кўтаринкилик улашди.