Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 72 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази жамоаси мини-футбол бўйича тизим ходимлари ўртасида ўтказилган вилоят биринчилигида ғолибликни қўлга киритди

×

 2024-05-20 22:26:32    353

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 18-19-май кунлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси, унинг тасарруфидаги муассасалар хамда "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича вилоят биринчилиги ўтказилди. 

Қайд этилишича, 26 та жамоа иштирок этган мусобақа шиддатли ва муросасиз баҳсларга бой тарзда кечди. 

Мусобақанинг финал учрашувида Ўзбекистон тумани "Инсон" маркази ҳамда Қудаш "Мурувват" ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи жамоалари майдонга тушдилар. Учрашувда марказ жамоаси 5:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ғолибликни қўлга киритди. Учинчи ўринга эса Марғилон шаҳар "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази жамоаси эгалик қилди. 

Якунда ташкилланган тантанали тадбирда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган кубок, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.