Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида “Оналарга эҳтиром” байрам тадбири ҳамда хайрия савдо ярмаркаси ўтказилди

×

 2024-05-20 10:09:54    281

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида бўлиб, “Оналарга эҳтиром” байрам тадбири ҳамда интернат уйида яшовчи хотин-қизлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар хайрия савдо ярмаркасида иштирок этди.

Тадбир аввалида сўз олган вилоят ҳокими Давлатимиз раҳбари бошчиликларида сўнгги йилларда юртимизда инсон қадрини юксалтириш йўлида катта ишлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, бу хайрли тадбирларнинг яққол намунасини 360 нафар бемор аёллар даволанаётган ушбу масканда яратилган шароитлар мисолида кўриш мумкинлигини айтиб ўтди.

“Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонлари ҳаётга татбиқ этилган “Сулаймон” маҳалласида амалга оширилган ишлар билан танишиш жараёнида маҳалла ўйингоҳидаги ташкил этилган кўргазмаларда ушбу интернат уйи аёл-қизлари томонидан қўл меҳнати орқали тайёрланган маҳсулотлар барчани лол қолдиргани ва вилоят раҳбарларининг биргаликда ушбу жараёнлар билан яқиндан танишиш мақсадида ушбу масканга ташриф буюрилганлиги қайд этилди.

Ушбу интернат уйида яшовчи аёл-қизлар ҳам жамиятимизнинг фаол қатлами эканлиги, уларнинг ҳам орзу ҳаваслари бир олам эканлигига алоҳида урғу берилди. Уларнинг қўл меҳнати билан яратилган санъат асарларига тасанно айтиш кераклиги таъкидланди. Президентимиз томонидан Мурувват уйларига берилаётган эътибор, у ерда яратилаётган қулай шароитлар, энди жамиятимизда ҳеч бир инсон меҳр, эътибордан четда қолмаслигининг далолати эканлиги айтилди.

Тадбир давомида меҳрга ташна қалбларга хурсандчилик улашилди, ногиронлиги бўлган аёлларга гулдасталар ва эсдалик совғалари, маскан учун эса қўшимча замонавий тикув машиналари тақдим этилди.

Ногиронлиги бўлган ҳамюртларимизни қўллаб-қувватлаш, улар томонидан тайёрланган маҳсулотларни сотишда кўмаклашиш хамда касб-ҳунар эгаллашга рағбатлантириш мақсадида ўтказилган хайрия тадбирига таклиф қилинган вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари ҳам маҳсулотларни сотиб олиб, ушбу хайрли ташаббусга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Қайд этилишича, муассасадаги 100 нафардан зиёд аёллар катта қизиқиш ва иштиёқ билан тикувчилик, тўқувчилик, гул ясаш, каштачилик ва расм чизиш каби машғулотлар билан мунтазам шуғулланади.

Шу куни вилоят ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар муассасада яратилган шарт-шароитлар, ёрдамчи хўжаликлар фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.