Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Кўл Элаш” маҳалласига янги электр таянчлари ўрнатилмоқда
2024-05-17 18:01:59 490
Ўзбекистон туманида аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар манзилли давом этмоқда.
Паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастурига асосан ҳудудларда электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Шу мақсадда хусусан, “Кўл Элаш” маҳалла фуқаролар йиғинида электр таъминотини яхшилаш учун ҳудудга 15 дона янги электр таянч устунлари келтирилиб, уларни белгиланган манзилларга ўрнатиш ишлари бошланди.
Қайд этилишича, лойиҳа доирасида бу орқали маҳаллада мавжуд трансформаторнинг юкини енгиллатиб, натижада 150 та хонадонга электр энергиясини сифатли етказиб бериш мақсад қилинган.