Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 188 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2024-05-17 17:46:01    526

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги саксон иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида Фарғона вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари хамда сиёсий партиялар вакиллари иштирок этди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала – Ўзбекистон туманини ишсизлик ва коррупциядан холи ҳудудга айлантириш хамда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонларини жорий этишда сектор раҳбарлари томонидан "маҳаллабай" ва "хонадонбай" ишлаш бўйича 2024 йилнинг 1-чорагида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан ҳисоботлари эшитилди.

Ҳар бир сектор раҳбарининг жорий йил якунига қадар аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича дастурлари тақдимот қилинди.

Секторлар раҳбарларига жорий йил учун белгиланган дастурлар ижросини тўла таъминлаш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли турмуш шароитларини ошириш бўйича ишлар кўламини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш юзасидан аниқ вазифалар топширилди.

Шунингдек, танқидий руҳда ўтган сессия кун тартибидаги навбатдаги масала юзасидан туманда коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида туман ҳокимининг соҳага масъул ўринбосари хамда тегишли ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Аҳоли муаммолари билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда йўл қўйилган камчиликлар мутасаддиларга кўрсатиб ўтилди. Электр, газ, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва йўлларни таъмирлаш юзасидан мутасадди ташкилотларнинг жорий йил якунига қадар ҳар бир маҳалла кесимида амалга ошириладиган чора-тадбирлари муҳокама қилинди хамда режа-жадваллари тасдиқланди.

Сессия ишига юқоридаги соҳалар бўйича энг кўп мурожаат қилган маҳалла аҳли вакиллари ҳам таклиф этилиб, маҳаллаларда амалга ошириладиган ишларнинг режалари ҳақида маълум қилинди.

Сессия ишида “Маҳалла еттилиги” томонидан ўз хизмат вазифаларини бажарилиши холати ва аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги масала ҳам батафсил кўриб чиқилди. Мазкур масала юзасидан мутасадди рахбарларнинг ахборотлари тингланиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари билан биргаликда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Навбатида, “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси, шунингдек туман маҳаллий бюджетининг 2024 йил 1-чораги якунлари билан даромадлар режасини орттириб бажарилган қисмидан фойдаланиш тўғрисидаги хамда Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар кўриб чиқилди. 

Кун тартибидаги ҳар бир масала сессия иштирокчилари томонидан қизғин муҳокама қилиниб, маърузачиларга берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди ва тегишли мутасаддиларга белгиланган вазифаларни ўз муддатида, сифатли хамда оғишмай адо этишда шахсан масъулликлари уқтириб ўтилди.  

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.