Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмайди: Нурсухнинг “Қақир2” маҳалласи инфратузилмаси яхшиланмоқда
2024-05-15 19:38:12 680
Бир муддат аввал Ўзбекистон туман ҳокими иштирокида аҳоли мурожаатларини ўрганиш бўйича “Нурсух” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Қақир2” манзилида сайёр қабул ўтказилганлиги, унда ҳудуд аҳли томонидан асосан маҳалла инфратузилмасини яхшилашга оид масалалар кўтарилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш мақсадида туман ҳокимлиги ташаббуси билан ўтган давр мобайнида маҳаллада бир қатор амалий ишлар бажарилди.
Хусусан ҳудудда электр таъминотини яхшилаш мақсадида 60 дона янги таянч устунлари ўрнатилиб, ҳаво тармоқлари тортилди.
Айни кунларда туман энергетиклари томонидан маҳалладаги мавжуд 100 кВА қувватдаги трансформатор юкини енгиллатиш мақсадида қўшимча 63 кВА қувватли трансформатор пункти ўрнатилмоқда. Қайд этилишича, қўшимча трансформаторнинг ўрнатилиши натижасида 3 та кўчада жойлашган 60 дан зиёд аҳоли хонадонларига электр энергияси етказиб бериш сифати яхшиланади.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари бугун ҳам айни манзилда бўлиб, ушбу амалий жараёнларнинг бориши билан танишди. Маҳалла аҳли билан яна бир бор суҳбат қуриб, мурожаатларининг ижобий ечимидан қанчалик розилиги билан қизиқди. Мутасаддиларга белгиланган вазифаларни муддатидан кечиктирмай сифатли якунига етказиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш, нурсухликларнинг кўп йиллик муаммоларини ана шу йўсинда бартараф этишга қаратилган амалий тадбирлар давом этмоқда.