Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Yanvar 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Адлия вазири Ўзбекистон туманилик фермерлар ва қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашди

×

 2024-05-14 19:32:35    814

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманида Адлия вазири Акбар Тошқулов иштирокида қишлоқ хўжалиги масалаларига оид сайёр қабул бўлиб ўтди.

“Пойтахт сардори” фермер хўжалиги дала шийпонида ўтказилган сайёр қабулда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосари Шерзодбек Исмоилов, фермер хўжаликлари хамда қишлоқ хўжалиги ходимлари қатнашдилар. 

Бугунги ислоҳотлар мобайнида қишлоқ хўжалиги соҳасига берилаётган эътибор, фермерларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, соҳа фаолиятида эркинликни таъминлаш ва бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, фермерларга ҳар томонлама кўмаклашиш масаласи очиқ мулоқот шаклида ўтган учрашувнинг бош мақсади бўлди.

Адлия вазири мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилишда қонун ижодкорлиги жараёнлари ва келгусида ҳам соҳа ривожи йўлида вазирлик иштирокида амалга оширилиши кўзда тутилган режалар ҳақида маълумот берди. 

Учрашув давомида фермерлар ва тизим ходимларининг соҳага оид муаммо ва таклифлари тингланиб, ҳар бир мурожаатларни ижобий ҳал этилиши учун қўшимча ўрганишлар олиб борилиши маълум қилинди. Иштирокчиларнинг баъзи саволларига эса етарлича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.