Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Республика ишчи гуруҳи ташаббуси билан туман марказидан олис ҳудудларда яшовчи аҳоли сайёр тиббий кўрикдан ўтказилмоқда

×

 2024-05-14 15:16:52    862

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан Республика ишчи гуруҳи томонидан жорий йилнинг 13 майидан бошлаб Фарғона вилоятидаги маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш ва оилаларни мустаҳкамлаш, маънавият ва марърифат, ёшлар тарбияси каби йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилмоқда.

Республика ишчи гуруҳи айни йўналишда Ўзбекистон туманида ҳам ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Бугун мазкур ишчи гуруҳи ташаббуси билан туман марказидан олисда жойлашган “Қайнарбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Янгиҳаёт маҳалласи хамда “Жонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли учун чуқурлаштирилган сайёр профилактик тиббий кўрик ташкил этилди. 

Туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда ташкилланган тиббий кўрик доирасида аҳолининг тиббий-ижтимоий муаммолари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, етакчи шифокорлар ва тор доирадаги мутахассислар томонидан турли касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш, фуқароларнинг тиббий саводхонлигини ошириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича суҳбатлар ўтказилди. 

Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиббий маданиятини юксалтириш, беморлар дардига малҳам бўлишга қаратилган бундай тадбирлар ҳудудларда давом этиши белгиланган.