Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 137 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида пилла тeрими бошланди

×

 2024-05-14 15:10:57    888

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани пиллакорлари жорий йилги қишлоқ хўжалиги мавсумининг чилги ҳосили – “кумуш тола”ни йиғиб олишга киришдилар.

Пиллачилик мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири, қолаверса, енгил саноатнинг муҳим хомашёси ҳисобланади. Шу боис ҳам юртимизда пиллачиликни ривожлантириш, сифатли пилла етиштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Ипак қурти боқиш, пиллачилик соҳасида ўзига хос тажриба мактаби шаклланган Ўзбекистон туманида жорий йилда 3 минг 652 қути ипак қурти парваришланиб, 219 тоннадан зиёд пилла хомашёсини етиштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Умуман, туманда пилла етиштириш бўйича белгиланган барча ишлар режа асосида олиб борилди. Ипак қурти боқувчилар томонидан ипак қурти парвариши бўйича барча агротехник тадбирлар ўз вақтида ва сифатли ўтказилди.

Айни кунда туманда етиштирилган пиллани йиғиб-териб олиш ишлари бошланди. 

Туманнинг Қораёзбобо маҳалласида яшовчи илғор пиллакор Хафизахон Иминовалар оиласи 2 қути қурт уруғи боқишган эди. Оила бекаси ўн йилдан буён пилла етиштириш билан шуғулланади. Бу юмушнинг сир-асрорларини эса у соҳада олтмиш йиллик тажрибага эга қайнонаси Донохон она Ғофуровадан ўрганган. Қайд этилишича, моҳир пиллакорлар оиласи 120 килограмм режани, ҳосил мўл бўлганлиги боис камида 150-160 килограммга етказишни мўлжаллашмоқда. 

Хонадонда бўлиб, дастлабки пилла ҳосилини йиғиб олиш жараёнида иштирок этган туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфияхон Саримсоқова бошчилигидаги мутасаддилар пиллакорларнинг ютуқларини эътироф этдилар.