Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хотира бор экан – миллат барҳаёт!

×

 2024-05-08 16:41:14    439

PDF yuklash
Chop etish


Инсон хотира билан тирик, қадр билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ хос эзгу фазилатлардандир.

9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан бугун Ўзбекистон тумани марказидаги хотира майдонида иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган юртдошларимиз ва барча ўтганлар хотирасини ёдга олиш маросими бўлиб ўтди.

Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳарбий хизматчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди.

Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, Иккинчи жаҳон урушида бугунги тинч, тўкин турмушимиз, обод ҳаётимиз учун жасорат кўрсатиб, жангларда мардларча ҳалок бўлган аждодларимиз хотираси ёд этилди.  

Маросимда сўз олганлар томонидан сўнгги йилларда мазкур сана юртимизда янада янгича мазмун-моҳият касб этиб, ўзбек халқи маънавий оламининг муҳим бир жиҳатига айлангани ҳақида таъкидланди.

Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар туман бўйлаб давом этмоқда.