Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Омбудсманнинг Фарғонадаги вакили “Мурувват уйи”да навбатдаги мониторинг ўрганишларини ўтказди

×

 2024-05-07 21:05:22    296

PDF yuklash
Chop etish


Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов вилоят санитария эпидемиология назорати давлат инспекцияси мутахассисини жалб қилган холда Ўзбекистон туманидаги Қудаш ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар “Мурувват” интернат уйида мониторинг ташрифини амалга ошириб, даволанаётган беморларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизмат ахволини ўрганди.

Қайд этилишича, мазкур “Мурувват уйи”да жами 360 нафар бемор ва ногиронлиги бўлган бемор аёлларга ғамхўрлик кўрсатилади. Масканда асосан руҳий хасталиги бўлган беморлар яшаб, даволанади. Мурувват уйида беморлар икки гуруҳга бўлинади ва 6 та бўлимда 60 нафардан жами 360 нафар ногиронлиги бўлган беморлар истиқомат қилиб, даволаниб келмоқда. Беморларга жами 195 нафар ходимлар, яьни 15 та врач, 54 та хамшира ва 126 та кичик хамширалар хизмат қилади.

Мониторинг жараёнида “Мурувват уйи”да даволанаётган беморларга яратилган шароитлар, озиқ-овқат таъминоти ва муассасадаги санитария холати ўрганилди. Даволанаётган беморларнинг 42 нафари билан оммавий, 14 нафари билан яккама-якка учрашиб, сухбатлар ўтказилди. Беморлар билан ўтказилган сухбатда уларга ўз вақтида керакли муолажалар ўтказилаётганлиги, медицина хизматидан эътирозлари йўқлиги, озиқ-овқат таъминотидан хам шикоятлари йуқлигини билдирдилар. Мониторинг ўтказилган куни 6 та бўлимда 360 нафар васийликка олинганлар яшамоқда.

Мониторинг ўрганишлари давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.

Алишер Камилов

Омбудсманнинг Фарғона вилояти минтақавий вакили