Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 241 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Элчи” маҳалласининг тош-тупроқли ички йўллари таъмирланиб, шағал ётқизилмоқда

×

 2024-05-07 16:27:58    472

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, бу орқали эса аҳолига қулайлик яратиш тадбирлари бажарилмоқда. Туман ҳокимлиги, секторлар ишчи гуруҳлари, мутасадди идоралар хамда маҳалла фидоийлари ҳамкорлигида ташкилланаётган тадбирлар ҳудудларда жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Хусусан бугундан “Элчи” маҳалласидаги ёзда чанг, қишда эса лой бўлгувчи ички йўлларни таъмирлашга киришилди. Қайд этилишича ҳудудда бугуннинг ўзида 700 метрдан зиёд ана шундай йўлларга шағал қопламаси тўшалган, режа эса 2 минг 800 метр олинган. 

Маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш тадбирлари туманда давом этмоқда.