Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Республика ишчи гуруҳининг Ўзбекистон туманидаги ўрганишлари давомида асосий эътибор мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилмоқда

×

 2024-05-06 19:26:54    236

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш, аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатувчи мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш, ташкилий чора-тадбирларга кўмаклашиш мақсадида Республика ишчи гуруҳи Ўзбекистон туманида ҳам бўлиб турибди.

Ҳудудларда аниқланган муаммоларнинг асосий қисми масканлар инфратузилмаси ҳолатини яхшилаш масалаларига оид.

Бу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида қисқа муддатда қатор амалий ишлар бажарилди. Хусусан, аҳолининг электр энергия таъминотини янада яхшилаш мақсадида Қайнарбулоқ маҳалласига 30 та таянчлар келтирилиб, уларни белгиланган масканларга ўрнатиш, Янгиҳаётдаги 857-сонли трансформатор пунктини мукаммал таъмирлаш, Нурсух МФЙ Қақир 2 маҳалласи учун ҳокимлик кўмагида олиб берилган 60 дона янги таянч устунларига 1,5 км, шунингдек Оқмачит маҳалласига ҳам 1,2 км ҳаво тармоқларини тортиш тадбирлари бажарилди. 

Ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш мақсадида Зиё Нурсух МФЙ Қақир 1 маҳалласидаги ичимлик суви насоси таъмирга тортилди. Кичик Тагобдаги ичимлик суви насоси эса таъмирланди. Қайнарбулоқ маҳалласидаги яроқсиз ҳолга келган тармоқ ва Катта Тагобдаги тоза ичимлик суви қудуғи таъмирланиб, аҳолининг айни борадаги муаммоларига ҳам ижобий ечим топилди. 

“Ўзбекистонтумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан хам табиий газлашган ҳудудлардаги тармоқларда таъмирлаш ишлари олиб борилган бўлса, табиий газ бўлмаган маҳаллаларга тегишли тартибда суюлтирилган газ етказиб бериш чоралари кўрилди. 

Йўлсозлар томонидан эса туманнинг 4 та сектор кесими бўйлаб таъмирталаб йўлларни созлаш, йўл белгиларини тартибга келтириш ишлари бажарилмоқда.

Худди шу каби бошқа тармоқ соҳаларида ҳам аҳоли муаммоларини ижобий ҳал этиш юзасидан салмоқли ишлар амалга оширилди.

Туманнинг кўплаб маҳаллаларини қамраб олган бу каби эзгу ишлар давом этмоқда.