Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Fevral 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 99 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шифокорлар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳолидан хабар олди

×

 2024-05-04 11:58:34    542

PDF yuklash
Chop etish


Халқимизнинг Иккинчи жаҳон уруши даврида кўрсатган жасорати, букилмас иродаси ва матонати, инсонпарварлик фазилатлари авлодлар учун муқаддас хотира ҳамда одамийликнинг юксак намунаси бўлиб қолмоқда.

9 май – “Хотира ва қадрлаш куни” арафасида туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти бошчилигидаги шифокорлар Катта Қайнар маҳалласида истиқомат қилувчи 99 ёшли уруш фахрийси Усмонжон ота Раҳимов ҳолидан хабар олди.

Урушдан сўнг узоқ йиллар давомида Қўқон темир йўллари машинисти вазифасида фаолият кўрсатган отахон озодлик ва мустақилликни қадрлаш кераклигини бот-бот таъкидлайди.  

Етакчи шифокорлари ва тор доирадаги мутахассислар отахонни тиббий кўрикдан ўтказиб, унга узоқ умр ва мустаҳкам саломатлик тилашди.