Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳамдардлик
2024-05-02 08:47:02 617
Ўзбекистон туманининг атоқли фарзанди, истеъдодли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида, узоқ давом этган хасталикдан сўнг бу ёруғ оламни тарк этди.
Машраб Кимсанов 1955 йил 17 август куни туғилган. 1976-1979 йилларда “Ўзбекфилм” киностудиясида режиссёр ассистенти бўлиб ишлаган. 1983 йилда “ВГИК”нинг актёрлик факултетини тамомлаган.
Таниқли актёр "Водиллик келин", "Оловли йўллар", "Отамдан қолган далалар", "Масхарабоз", “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, "Сеҳрли қалпоқча", "Онагинам орзуси" каби кўплаб филмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Шунингдек, ижодкор "Тоғлик куёв" филмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади.
1999 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ва туман жамоатчилиги марҳумнинг оила аъзолари хамда яқинларига чуқур таъзия билдиради.
Ўтганларнинг охирати обод бўлсин!