Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мурожаатлар ечими таъминланмоқда: Зиё Нурсух ва Қоратепа маҳаллаларига янги трансформаторлар етказиб берилди
2024-04-24 15:21:08 1152
Ўзбекистон тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабул ва манзилли ўрганишлар давомида аҳоли вакиллари томонидан билдирилаётган муаммоли масала ва мурожаатларини ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, туманнинг “Зиё Нурсух” МФЙ Кенагас маҳалласи ва “Қоратепа” маҳалласида яшовчи фуқароларнинг ўз манзилларида электр таъминотини яхшилаш борасида туман ҳокимига йўллаган мурожаатлари ҳам ижобий ҳал этилди.
Бугун икки маҳаллага ҳам ҳар бирининг қуввати 160 кВА бўлган янги трансформаторлар етказиб берилди.
Қайд этилишича, бу билан айни маҳаллаларда ортиқча юклама билан ишлаётган мавжуд трансформаторларнинг юкини енгиллатиб, жами 250 дан ортиқ хонадоннинг сифатли электр энергиясига бўлган талаби қондиришга эришилади.
Кенагас ва қоратепалик фаоллар узоқ йиллик муаммоларини ижобий ечимидан мамнунликларини билдириб, юрт равнақи, халқ фаровонлиги ва ислоҳотлар рўёби бардавомлигини сўраб дуога қўл очдилар.