Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 106 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Оммавий ахборот воситалари вакиллари ва хорижий блогерлар пресс-тур ва матбуот анжумани давомида Ўзбекистон туманида мебель саноатини ривожлантиришда Россиянинг йирик компанияси билан йўлга қўйилган амалий ҳамкорлик тафсилотлари билан танишди

×

 2024-04-24 09:22:04    937

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида замонавий ва юқори сифатли мебеллар ишлаб чиқариш хамда соха мутахассисларини касбга тайёрлашга ихтисослашган лойиҳа ишга туширилди.

Мазкур лойиҳа билан яқиндан таништириш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари ва россиялик блогерлар иштирокида пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди.

Пресс-тур иштирокчилари лойиҳа доирасида туманнинг Даҳанақақир маҳалласида ташкил этилган “Марям мебель” мебель ишлаб чиқариш корхонасининг очилиш маросими хамда Россиянинг “Лига” компанияси томонидан мамлакатимизда илк бор ташкилланган кенгайтирилган мастер-форумда иштирок этишди.

Тадбиркор Авазбек Валиев ташаббуси билан ташкил этилган янги корхона “Лига” компанияси томонидан қиймати 1 млн АҚШ долларга яқин миқдордаги энг сўнгги русумдаги рақамлаштирилган ускуна ва дастгоҳлар билан жиҳозланди. Лойиҳа доирасида йил якунига қадар корхонада 150 нафар иш ўрни яратилиши кўзда тутилган.

Нафақат мазкур янги фабрика, балки республикамиз бўйича ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан Россия компанияси билан қатор келишувларга эришилди.

Тадбир доирасида туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими, вилоят ҳокимлиги хамда “Лига” компанияси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкилланди. Мутасаддилар лойиҳадан кўзланган мақсад, истиқболли режалар ва кутилаётган натижалар ҳақида журналист ва блогерларга маълумотлар беришди.