Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сессияда муҳим масалалар кўриб чиқилди

×

 2024-04-18 19:14:25    604

PDF yuklash
Chop etish


Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги саксон биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева, туман Кенгаши депутатлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессия ишида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисида;

2024 йил 1-чорагида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар тўғрисида туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғининг ҳисоботи;

Туманда давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида туман Адлия бўлими бошлиғининг ахбороти;

Ишсизликни камайтириш ва бандлик таъминлаш, аҳолининг эҳтиёжманд қатлами (кам таъминланганлар, ёлғиз қариялар, уй жойи йўқлар) ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-39-сон қарорига асосан туманда айни йўналишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли қарорига асосан 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1 октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида;

“Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК тасарруфидаги 4Р-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” йўлининг Қулибек МФЙ ҳудудидаги йўлнинг айланаси маркази ички қисмини туман Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфига ўтказиш чора-тадбирлари ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли масъуллар депутатлар олдида ўз ҳисобот ва ахборотларини тақдим этдилар.

Сессияда кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан мутасаддиларга саволлар берилиб, муҳокамалар ўтказилди.

Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева сўз олиб, қонунчиликдаги янгиликлар, хусусан Қонунчилик палатасида жорий йилнинг 9 апрел куни қабул қилинган “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига хамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида яна бир бор кенг тушунтиришлар бериб ўтди. Қонунчиликдаги мазкур ўзгариш ва янгиликлар хамда уларнинг аҳамиятини жойларда кенг оммага етказиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.