Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ёшлар билан очиқ мулоқотда уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим изланди
2024-04-17 23:04:01 573
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев "Кичик Оқмачит" ва "Оқмачит" маҳаллаларида яшовчи ижтимоий аҳволи яхши бўлмаган ёшлар билан учрашув ўтказди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар ва долзарб вазифалар мутасадди ташкилот хамда маҳалла масъуллари иштирокида муҳокама қилинди.
Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан бугун давлатимиз томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватловларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритган туман раҳбари, ўз ўрнида келажак эгалари яхши илм олиб, намунали хулқ-атворга эга бўлиб ва мамлакат эртаси учун дахлдорлик ҳисси билан яшаса жамият ривожи таъминлаши ҳақида таъкидлаб ўтди.
Шу куни ёшлар вакиллари томонидан билдирилган бандликни таъминлаш, деҳқончилик учун ер олиш, тадбиркорлик қилиш, касб-ҳунар эгаллаш ва субсидия асосида зарурий меҳнат анжомларига эга бўлиш каби йигирмага яқин мурожаатлар ўрганилиб, уларга ечим изланди.
Ҳар бир ёш томонидан билдирилган масалаларни ижрога қаратиш юзасидан масъуллар бириктирилиб, ҳал этиш муддатлари белгиланди. Баъзи таклиф ва мурожаатларни эса бугуннинг ўзида ижобий қаноатлантиришга эришилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоизки, 2023 йилнинг 11 апрель куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида юртимизда ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасида долзарб вазифалар кўтарилиб, бу борада раҳбарларга алоҳида ва аниқ вазифалар юклатилган эди.
Ана шу вазифалар ижроси доирасида туман маҳаллаларида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, уларни 3 тоифага ажратиб олган ҳолда ҳудудларда манзилли ва аниқ мезонлар асосидаги ишлар давом эттирилмоқда.