Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маданият ва санъат соҳаси ходимларига эҳтиром кўрсатилди

×

 2024-04-15 21:20:45    343

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлигида 15 апрель – Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан соҳа вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. 

Унда қатнашган туман ҳокимининг ўринбосарлари Шерзодбек Исмоилов ва Муслимбек Аҳмедовлар маданият ва санъат фидоийларини бугунги касб байрами билан самимий табриклаб, юксак ҳурмат ва самимий тилакларни изҳор этдилар. Байрам эгаларига мустаҳкам соғлиқ, ижодий ва ижтимоий фаолиятларида улкан зафарлар, хонадонларига тинчлик, бахту саодат ва фаровонлик тиланди.

Тадбирда сўз олганлар юртимизда, хусусан, туманимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ижобий ишларни эътироф этишди.

Учрашув давомида маданият ва санъат соҳаси фаолларининг самарали меҳнатлари алоҳида эътироф этилиб, уларга туман ҳокимлигининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.