Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида оғир ижтимоий аҳволдаги оилалар хонадонлари таъмирланиб, улар учун муносиб даромад манбаи ҳам яратиб берилмоқда
2024-04-15 16:05:19 381
Ўзбекистон туманида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан айни кунларда туман сектор раҳбарлари, ташаббускор муассасалар ҳамда саховатпеша инсонлар амалий кўмаги ва хомийлигида ана шундай ўндан зиёд оилаларнинг яшаш хонадонлари таъмирлаб берилмоқда.
Жараёнлар давомида оилаларнинг уй-жойларини рисоладагидек ҳолатга келтириш билан биргаликда, улар учун муносиб даромад манбаини яратиб бериш чоралари ҳам кўрилмоқда. Бунда оилаларнинг кўникмалари ва қизиқишларидан келиб чиқиб ўз яшаш хонадонларида қўзиқорин етиштириш, тикувчилик, гулчилик ва бошқа турли йўналишларни ташкил этишга эътибор қаратилмоқда.
Таъмирга муҳтож, оғир шароитда бўлган баъзи хонадонлар кўркам қиёфага келтирилиб ўз эгаларига топширилган бўлса, қолганларида қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал давом этмоқда.