Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўз муддатида сифатли амалга оширилган муҳим агротехник тадбирлар мўл ҳосил гаровини таъминлайди

×

 2024-04-13 18:49:58    306

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманидаги “Носиржон Чавандоз” фермер хўжалиги дала шийпонида фермер хўжаликлари томонидан олиб борилаётган баҳорги агротехник тадбирлар самарадорлиги муҳокамаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман сектор раҳбарлари, Республика ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, қишлоқ хўжалиги соҳаси ташкилотлари мутасаддилари хамда 1, 4-сектор ҳудудларида деҳқончилик қиладиган фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар. 

Учрашувда баҳорги агротехник тадбирлар, хусусан, ғалла майдонларида бегона ўтлар, касалликлар ва зараркунандаларга қарши курашиш, униб чиққан пахта экинини парваришлаш, ипак қуртларини боқишга тайёргарлик кўриш ишларини самарали ташкил этиш каби масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан ризқ-рўзимиз ҳисобланган ғалла ҳосилининг мўл бўлиши айнан шу кунларда бошланиб, то кеч кузгача олиб борилаётган агротехник тадбирларни кечиктирмай амалга оширилишига бевосита боғлиқлиги таъкидланди. Ҳозирда ғалла майдонларида тарқалаётган бегона ўтлар, турли касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш тадбирларини тизимли йўлга қўйиш, ғалла майдонларини азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш ва шарбат усулида суғориш ишларини ташкил этиш жараёнлари деҳқонлардан жиддий масъулиятни ва алоҳида эътиборни талаб этиши яна бир бор қайд этилди.

Шу маънода учрашувда фермер ва деҳқонларга зарур тавсия хамда маслаҳатлар, тегишли кўрсатмалар берилди.

Мавзуга доир амалий учрашув, кўргазмали семинар ва тарғибот тадбирлари туманинг қолган секторлар кесимида ҳам давом этмоқда.