Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 29 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Муборак айёмга муносиб тайёргарлик кўриш ва уни кўтаринкилик билан ўтказиш чоралари кўрилмоқда

×

 2024-04-09 14:41:57    521

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар йили бутун дунё мусулмонлари қатори юртдошларимиз Рамазон ҳайитини ўзгача шукуҳ, алоҳида тайёргарлик ва кўтаринки кайфият билан нишонлайдилар.

Ўзбекистон туманида ҳам ушбу муборак айёмга тайёргарлик кўриш ва уни муносиб ўтказиш тадбирлари ташкилланмоқда. 

Тумандаги Рамазон ҳайити ўқиладиган 6 та жомеъ масжидларида, зиёратгоҳлар ва қабристонларда байрамни беталофат ўтказиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Тузилган тегишли чора-тадбирлар режаси асосида масъул ишчи гуруҳлар байрамни юқори савияда ўтишини таъминлашга киришган. 

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, секторлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари ана шу ташкилий тадбирларнинг ҳудудлардаги ижроси билан танишди. Ҳайит намози ўқиладиган 6 та жомеъ масжидларининг ҳар бирида бўлган туман раҳбарияти ибодат тадбирларини адо этишда юртдошларимизга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар. 

Ҳар бир масъулга хавфсизлик чораларини таъминлаш, хушёрлик ва интизомга қатъий амал қилиш, огоҳликни қўлдан бермаган ҳолда жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан яна бир бор аниқ вазифа ва топшириқлар берилди. Мазкур саъйи-ҳаракатларнинг замирида юртдошларимизни улуғ айёмни ҳақиқий байрамона ва кўтаринки кайфиятда нишонлашларини таъминлашдек шарафли мақсад мужассамлиги таъкидланди.