Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
2024 йилги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсумида Ўзбекистон туманида умумий қиймати 20 млрд 400 млн сўм бўлган 15 та ташаббус ғолиб бўлди
2024-04-06 18:18:43 473
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 1-мавсуми якунланди. Жорий йилнинг 13 март кунидан 4 апрелга қадар давом этган жараёнда туманимизда жамоатчилик томонидан илгари сурилган таклифларнинг 179 таси овоз бериш босқичига ўтказилган бўлиб, ушбу таклифларга жами 122 минг 123 та овозлар тўпланди.
Ташаббусли бюджет лойиҳасининг натижаларига кўра туманда амалга ошириш қиймати 20 млрд 400 млн сўмлик 15 та энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб топилди.
Хусусан, Ўқчи туман маҳалласидаги 58-умумтаълим мактаби, Қулибекдаги 21-мактаб, Қирқкетмондаги 16-мактаб ва Кўл Элашдаги 30-мактабнинг ҳар бирига қўшимча ўқув бинолари қуриш, "Қайнарбулоқ", "Қумбосди", "Оқмачит" ва "Қайнар" МФЙлардаги ички йўлларни таъмирлаш, "Тинчлик", "Қумбосди" ва "Фаровон келажак" маҳаллаларида электр таъминотини яхшилаш, Зинашадаги 27-ДМТТ, Даштхасандаги 37-ДМТТ ва Ражабгардидаги 44-ДМТТларни таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш хамда Яккатут маҳалласидаги 73-қишлоқ оилавий поликлиникасини таъмирлаш билан боғлиқ тадбирлар овоз бериш йўли билан ғолиб дея топилиб, мазкур таклифлар молиявий қўллаб-қувватланадиган бўлди.