Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хитой компанияси томонидан Ўзбекистон туманида амалга ошириладиган электр энергиясини сақлаш тизими барпо этиш лойиҳасининг ташкилий режалари муҳокама қилинди
2024-04-04 22:20:47 469
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун Хитойнинг “China Gezhouba Group Overseas Investment Co. LTD” компанияси вакили Чен Кени қабул қилди.
Аввал хабар берилганидек, Давлатимиз раҳбарининг жорий йил февраль ойидаги “Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, мазкур компания дастлабки баҳолаш бўйича жами 144 млн доллар миқдоридаги тўғридан тўғри хорижий инвестициялар киритиш ҳисобига Ўзбекистон туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш лойиҳасини амалга оширишга киришмоқда.
Туман сектор раҳбарлари ва дахлдор ташкилотлар мутасаддилари ҳамроҳлигида ўтказилган бугунги учрашувда ана шу лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бевосита ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Туман раҳбари ушбу истиқболли лойиҳа рўёби туманда электр таъминотини яхшилашда катта аҳамият касб этишини мамнуният билан таъкидлади. Лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишда туман ҳокимлиги томонидан доимий кўмак берилиши билдирилди.
Самимий ва амалий руҳда кечган мулоқот давомида белгиланган чора-тадбирларнинг боришидан ўз мамнуниятларини билдирган Хитой компанияси вакили тез кунларда туманда лойиҳанинг тамал тоши қўйилишини маълум қилди.