Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 104 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида чигит экиш авж паллада

×

 2024-04-04 22:16:16    475

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳудудларида чигит экиш уюшқоқлик билан давом этмоқда. Мавсумни қисқа кунларда якунлаш мақсадида чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, жорий йил пахта ҳосили учун 164 та фермер хўжалигининг 4 минг 500 гектар майдонига чигит экиш режалаштирилган.

Бободеҳқонлар серҳосил ғўза навларини майдонларга “қўшқатор”, “60 см” ва “76 см” каби схемаларда экишмоқда.

Хусусан, туманнинг “Нурсух Ғафур Ғулом ФАР” ММТП ҳудудидаги “Хадичабегим Мадинабону” фермер хўжаликлари миришкорлари ҳам ҳар бир кунни ғанимат билиб, эзгу ниятларда ерга барака уруғларини қадашяпти.

Хўжалик аъзолари 48,4 гектар майдонга “С-8290” навдор уруғлик чигитини пешма-пеш экиш билан биргаликда, ҳар гектар майдонга 300 килограммдан фосфор ва азотли ўғит солиш тадбирларини ҳам бажармоқдалар. 

Қайд этилишича, хўжалик томонидан ўтган йилги мавсумда 53 гектар майдонда 270 тоннадан зиёд “оқ олтин” етиштирилиб, 50 центнердан ҳосил олишга эришилган. “Бу йилги режа ва мақсадларимиз ҳам бундан кам эмас” дейди миришкор пахтакорлар.

Дала маданиятига эътибор берган ҳолда, сувдан самарали фойдаланиш мақсадида хўжаликнинг 2 минг метрдан зиёд ички суғориш тармоқлари бетонлаштирилиб, дала майдонлари атрофига 10 минг тупга яқин тут, манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ҳам экилган. Қарийб 54 гектар майдонда эса жорий йил ҳосили учун ғалла парваришланмоқда.  

Тумандаги барча пахтачилик фермер хўжаликларида чигит экиш ишлари ана шундай уюшқоқлик билан давом этмоқда.