Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2024-04-03 11:46:22    305

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон туманидаги 13-мактаб филиалининг таъмирталаблиги билан боғлиқ видеолавҳа тарқалди.

Мазкур хабар юзасидан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими қуйидагиларни маълум қилади.

Мактабнинг Даштхасан маҳалласида жойлашган мазкур филиали 1961 йилда ҳашар йўли билан хом ғиштдан қурилган ва 4 та хонадан иборат. Муассасада 100 нафарга яқин ўқувчилар 1-4-синфларда таҳсил олади.

2020 йилда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ташаббуси билан мазкур филиал биносидаги мавжуд буржуйка печкалар ўрнига янги иссиқлик тармоғи ўрнатилган.

Келгусида аҳоли ва ўқувчилар сони ортишини инобатга олиб, уларга муносиб шароит яратишни ташкиллаш мақсадида, мазкур филиал биноси ўрнида янги, намунавий лойиҳадаги замонавий ўқув биносини барпо этиш юзасидан туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан зарурий таклифлар тегишли тартибда вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасига тақдим этилган. Хом ғиштдан қурилган ва маънан эскирган бино ўрнида 220 ўринли янги ўқув биносини барпо этиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифни давлат дастурларига киритиш чоралари кўрилмоқда.