Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги мактабларда ҳарбийлаштирилган синфлар очилди

×

 2024-04-01 23:39:44    120

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги 21 ва 24-умумтаълим мактабларида “Ёш гвардиячилар” ихтисослаштирилган синфлари ташкил этилди. 

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари Анваржон Мусинов, тизим вакиллари, устоз-педагоглар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Ўқувчилар тадбир давомида жанговор машқларини намойиш этди. Шу куни махсус воситалар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Таъкидланишича, жорий қилинаётган ушбу тизим орқали, ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, “ҳуқуқбузарликка қарши иммунитет” ҳосил қилиш мақсад қилиб олинган. “Ёш гвардиячилар” ҳарбий синф ўқувчилари одатий дарс жараёнларида ҳарбий кийим кийган ҳолда қатнашади. Ёш гвардиячиларга, спорт машғулотлари ва қўл жанги санъатлари чуқур ўргатилади.