Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 66 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ёш билимдонлар” олимпиадаси: Ўзбекистон туманилик 300 нафарга яқин ўғил-қизлар ҳоким соврини учун билимлар беллашувига киришди

×

 2024-03-26 16:48:55    340

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида иқтидорли ёшларни кашф этиш ва қўллаб-қувватлаш, хусусан мактаб ўқувчиларининг билим олишга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш тадбирларини амалга оширишга алоҳида аҳамият қаратмоқда.

Ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган навбатдаги эзгу тадбир доирасида ўқувчилари ўртасида туман ҳокими соврини учун “Ёш билимдонлар” олимпиадасига старт берилди.

Билимлар беллашувининг бугунги очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этди. Яйпандаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатида байрамона кайфиятда ташкил этилган тадбирда соҳа мутасаддилари, устоз-мураббийлар, ўқувчи-ёшлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик қатнашди. 

Тадбир аввалида сўз олган туман раҳбари келажагимиз бўлган ёшлар тарбияси, уларнинг сифатли таълим олишларига муносиб шароит ва имкониятлар яратиб бериш бугуннинг энг устивор вазифаларидан эканлигини яна бир бор таъкидлади. Бу каби беллашувларни ўтказишдан мақсад эса албатта ўқувчиларнинг қобилият ва иқтидорларини қуйи синфлардан бошлаб аниқлаш, мактабларда соғлом рақобатни ташкил этиш, бу орқали ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишларини ривожлантиришдан иборат эканлигига тўхталиб, барча иштирокчиларга омадлар тилади. 

Қайд этиш жоиз, мазкур билимлар баҳси туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими хамда ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Ўзбекистон тумани ихтисослаштирилган мактаб-интернати ҳамкорлигида ўтказилмоқда. 

Жами 280 нафардан зиёд ўғил-қизлар қамраб олинган ва икки кун давом этадиган беллашувларда 4-синф ўқувчилари математика, инглиз тили ва она тили фанларидан, 6-синф ўқувчилари эса табиий фан, инглиз тили ва она тили фанларидан ўз билимларини синовдан ўтказадилар. 

Ғолиб ва совриндор ёш иқтидор эгалари туман ҳокимлиги томонидан таъсис этилган қимматбахо совринлар билан тақдирланадилар.