Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида Наврўз умумхалқ байрами катта тантана билан нишонланди

×

 2024-03-20 10:38:30    357

PDF yuklash
Chop etish


Баҳор ва табиат уйғонишининг тимсоли, шарқона янги йилнинг бошланиши бўлган Наврўзи оламни баланд руҳ ва катта шодиёна билан нишонлаш азал-азалдан эл-юртимиз учун гўзал анъана ҳисобланади.

Бугун Ўзбекистон туманидаги барча масканларда, қишлоқ ва маҳаллаларида ҳам байрам шукуҳи кезмоқда. Шодиёна муносабати билан туманимиз ҳудудларида халқ сайиллари, байрам тадбирлари ташкилланиб, яшариш ва янгиланиш фасли кенг тантана қилинмоқда.

Яйпандаги “Ўзбекистон” ўйингоҳида “Олам нурга тўлсин сен билан, Наврўз!” шиори остида ўтказилган халқ сайиллари ва туман байрам тадбири ҳам барчага шодумонлик бағишлади.

Миллий қадриятларимизни акс эттирувчи кўргазмалар намойиши, дор ва миллий ўйинлар мусобақалари, халқ амалий санъати намуналари ва турли танловлар юртимиздаги осудалик, фаровонлик, тўкинлик ҳамда файзу бараканинг нишонаси бўлди. 

Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев барчани қутлуғ айём билан табриклаб, шарқона йилбоши барча соҳалар учун қут-баракали бўлишини тилади. 

Минг йиллар давомида маънавий ҳаётимизнинг кўрку зийнати бўлиб келаётган бу ажойиб, хосиятли байрам бу йил муқаддас Рамазон ойида нишонланаётганлиги, туманимизнинг барча гўшаларида эзгу амаллар ўтказилаётганлиги, байрамга янада файз ва шукуҳ бағишлаётганлиги таъкидланди.

Байрам саҳнасида намойиш этилган бадиий дастурлар, жажжи кичкинтойлар, эл ардоғидаги санъаткорларнинг дилрабо тароналари ва саҳналаштирилган чиқишлари барчада унутилмас таассуротлар қолдириб, чинакам байрамона кайфият улашди.

Наврўзи олам шодиёналари тумандаги барча ҳудудларда, қишлоқ ва маҳаллаларда ана шундай кўтаринки руҳда давом этмоқда.