Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида умумхалқ ҳашари маҳаллада 1000 тупга яқин дарахт экишдек эзгу амал билан бошланди
2024-03-16 13:45:08 538
Наврўз байрами олдидан ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашари Ўзбекистон туманининг барча қишлоқ ва маҳаллаларида уюшқоқлик билан ўтмоқда.
“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остидаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бугун эрта тонгданоқ тумандаги “Сулаймон” маҳалласида ҳам эзгу амал билан бошланди.
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўклам фаслига муносиб туҳфа сифатида ҳудудда янги “Маҳалла боғи” барпо этилди.
Туман сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик, маҳалла аҳли иштирок этган тадбирда қутлуғ Рамазон айёми ва Наврўзи олам арафасида бошланган умумхалқ хайрия ҳашари халқимиз меҳр-оқибати, бирдамлиги, аҳиллигининг яна бир амалий ифодаси эканлиги таъкидланди.
Тадбир иштирокчилари ҳудудда ташкил этилган “Маҳалла боғи”га ҳамда маҳалланинг 10 дан зиёд кўчалари бўйлаб эзгу ниятда минг тупдан зиёд манзарали ва мевали дарахт кўчатларини ўтқазишди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий қилиш ишлари натижасида айни маҳалла кўркам қиёфага кирмоқда. Бугунги умумхалқ ҳашари эса барча сулаймонликларни ана шу ишларга янада кўпроқ ҳисса қўшишга ундади.
Туманнинг барча масканларида юрт ободлиги ва фаровонлиги йўлида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари ўтказилмоқда. Бу хайрли ишларда ёшу кексалар фаол иштирок этмоқда.