Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт (ID карта) олиш сўралади – Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
2024-03-12 13:14:32 498
Маълумки, абитуриентларнинг олий таълим муассасаларига кириш учун тегишли ҳужжатларни онлайн топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини “Abitur” электрон дастурига киритиш талаб этилади. Бунинг учун эса 16 ёшга тўлган ҳар бир битирувчи ўз вақтида паспорт (ID карта) олиши зарурлиги вазирлик томонидан эслатиб ўтилган.
Қайд этилишича, шу кунгача жорий ўқув йилида мактабларни тамомлаётган 400 мингдан зиёд ўқувчининг 16 ёшга тўлган 55 минг (14%) нафари паспорт (ID карта) олмаганлиги сабабли уларнинг маълумотлари электрон базага ҳозирча киритилмаган.
"Ҳурматли ота-оналар, азиз битирувчилар! Фарзандингизнинг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, 16 ёшга тўлган фарзандларингизни ўз вақтида паспорт (ID карта) олишини таъминлашингизни, мактаб маъмуриятидан эса битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини электрон базага киритиб, уларни келгусида олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишида зарур кўмак беришингизни сўраймиз" дейилади вазирлик мурожаатида.
Маълумот учун: Паспорт (ID карта) олиш учун ҳудудий ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари ва Давлат хизматлари марказларига мурожаат этиш зарур.