Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Тадбиркорлар билан учрашувда иш ўринларини кўпайтириш ва қишлоқ хўжалиги кооперацияларини ривожлантириш каби долзарб вазифалар муҳокама қилинди
2024-03-07 22:09:25 521
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокимлигида сектор раҳбарлари ва тадбиркорларнинг учрашуви бўлиб ўтди.
Туманда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларида учраётган тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва билдирилган таклифларни кўриб чиқиш мақсадида ташкилланган учрашувда кўплаб янги ғоялар илгари сурилди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган учрашув аввалида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев дарҳақиқат, сўнгги вақтларда кўплаб ҳудудларда бўлгани каби туманда ҳам энергия ресурсларидаги узулишлар оқибатлари тадбиркорларнинг иш фаолиятига салбий таъсир кўрсатаётгани ҳеч кимга сир эмаслигини таъкидлади. Айни тизим бўйича туманимизга оид ижобий янгилик борлигини маълум қилиниб, Давлатимиз раҳбари томонидан куни кеча қабул қилинган “Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва унинг муҳим аҳамияти ҳақида иштирокчилар хабардор этилди.
Тадбир давомида тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, янги иш ўринларини кўпайтириш ва яширин иқтисодиётга барҳам бериш масалалари бўйича фикр алмашилди. Мулоқотларда асосий эътибор деҳқон хўжаликларининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги ўрни, уларнинг ривожланиши учун “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида кооперацияларни кўпайтириш чораларига қаратилди.
Қайд этилдики, нафақат ички бозорни тўлдирадиган, балки жаҳон бозорлари талабларига жавоб бера оладиган рақобатбардош қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ҳудудларни ихтисослаштириш энг самарали йўл эканлиги тажрибада исботланган.
Соҳа мутасаддилари томонидан қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш механизмлари, ушбу кооперативларга ер участкаларини бириктириб бериш ва улардан фойдаланиш тартиблари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.
Учрашув давомида тадбиркорларнинг кундалик ҳаётда дуч келаётган муаммоли масалалари ва бошқа саволларига атрофлича жавоблар, керакли тавсия ҳамда тушунтиришлар берилди.