Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик фермер маҳалла болалари учун оилавий боғча қуриб берди
2024-03-06 23:53:14 492
Ўзбекистон тумани “Тинчлик” маҳалласида 50 ўринли янги оилавий боғча ўз фаолиятини бошлади.
2-сектор раҳбари ташаббуси ва ҳудуддаги “Позилжон ота” фермер хўжалиги таъсисчиларининг саъйи-ҳаракатлари билан ишга туширилган ушбу муассасанинг очилиши маҳалла аҳлини ғоят мамнун этди.
63 гектар майдонда пахта-ғаллачилик йўналишида деҳқончилик қиладиган, Сохибжон Пўлатов раҳбарлигидаги фермер хўжалиги таъсисчиларининг 1 миллиард 250 миллион сўмдан ортиқ шахсий маблағи ҳисобидан барпо этилган масканда қишлоқ болалари учун барча шароитлар муҳайё этилди. Айниқса бу эзгу ташаббус маҳалла аёллари-оналар учун 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни байрамига муносиб туҳфа бўлди.
Оилавий боғчанинг бугунги очилиш тадбирида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари ва маҳалла жамоатчилиги иштирок этди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва туман прокурори Обиджон Собировлар барчани янги муассасани иш бошлагани ва баҳор айёми билан самимий қутладилар.
Масканда болаларни мактаб таълимига тайёрлаш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол вояга етиши учун барча шароит яратилган.
Қайд этилишича, ушбу муассасанинг ишга тушиши натижасида айни “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи боғча ёшидаги болаларнинг қамров даражаси 87 фоизга етказилди.