Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 35 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қудашдаги мурувват уйида нафосат ва гўзаллик айёми катта тантана қилинди

×

 2024-03-05 23:46:58    456

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари, саҳоватпеша ҳомийлар иштирок этиб, меҳрга ташна қалбларга шодлик улашилди.

360 ўринга мўлжалланган ушбу масканда имконияти чекланган хотин-қизлар Президентимиз ва давлатимизнинг улкан меҳри ҳамда ғамхўрлиги оғушида даволаниб, истиқомат қилиб келмоқда. Уларнинг яхши яшаши, дам олиши, овқатланиши, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун зарур барча шароитлар яратилган.

Тантана қатнашчиларини гўзаллик ва нафосат айёми билан самимий қутлаган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев меҳр-мурувват ҳаётимизнинг доимий мезони эканлигини таъкидлади ва барчага энг эзгу тилакларни изҳор этди. Шу ўринда, давлат ташкилотлари билан мунтазам ҳамкорликда бу ерда яшовчиларга беъэтибор бўлмаган, саҳоватпеша инсонларга ҳам алоҳида миннатдорлик билдирилди. 

Шу куни муассасада яшовчилар учун чинакам байрам кайфияти улашилди. Дошқозонда қайнаган сумалак, ёзилган байрамона дастурхони, хушовоз санъаткорларнинг куй-қўшиқлари, рақслар, дилдан суҳбатлар ва илиқ тилаклар кўнгилларга шодлик бахш этди. Туман ҳокимлиги ва ҳомийларнинг тортиқ қилган байрам совғаларидан муассасада яшовчилар беҳад мамнун бўлишди.