Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла”: Сулаймон маҳалласида аҳолининг турмуш шароити янада яхшиланиб, ҳудуд қиёфаси кўркамлашмоқда
2024-03-05 23:41:55 442
Ўзбекистон туманидаги Сулаймон маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосидаги амалий ҳаракатлар жадал давом этмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари бугун маҳаллада бўлиб, айни жараёнлар самарадорлиги билан танишди.
Маҳаллада ободлик мезонларини жорий этиш бўйича “йўл харита” ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра, 3 километрдан зиёд ички йўлларни таъмирлаш, 200 тадан зиёд янги электр таянчларини ўрнатиш, 4 кмдан ортиқ ҳаво тармоғини янгилаб, 2 та қўшимча трансформатор ўрнатиш, 5 та кўчага 2,6 км сув тармоғи тортиш ва 1 та сув қудуғи қазиш, 1 дона ичимлик сув насоси ва 1 дона транформатор ўрнатиш, 0,7 км масофада пиёдалар йўлаги хамда 0,9 км сув йўлларини бетонлаш, 50 тадан зиёд тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш каби қатор ободлик тадбирлари белгиланган.
Ушбу вазифалар ижроси бугун бунёдкор усталар, коммунал идоралар, бириктирилган масъул муассасалар ва албатта маҳалланинг ташаббускор аҳли бирдамлигида манзилларда бўй кўрсатмоқда.
Туман ҳокими маҳалла кўчалари бўйлаб ўрганишлар ва мутасаддилар иштирокидаги навбатдаги учрашув давомида бажарилган ишлар натижадорлигини муҳокама қилди. Режаланган ишларни муддатидан кечиктирмасдан бажариш, аниқланган муаммо ва камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф этиш юзасидан соҳа масъулларига қатор вазифалар топширилди.