Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мўъжазгина иссиқхона яхшигина даромад манбаи бўлмоқда
2024-03-04 16:43:10 474
Ўзбекистон тумани "Шодлик" маҳалласида яшовчи Нишоновлар оиласининг рўзғори бут ва фаровонлиги шу ҳудуд аҳлига яхши маълум. Хонадон вакиллари яхши яшаш учун ҳалол меҳнат билан томорқадан оқилона фойдаланиш имконини топишган.
Оила вакиллари ўз томорқасидаги 2 сотих ер майдонида гул етиштириш учун мўъжазгина иссиқхона ташкил этишган. Иссиқхонада 20 хилдан зиёд турфа гуллар парвариш қилинади.
Бу юмуш билан асосан шуғулланувчи хонадон бекаси Дилдорахон Нишонованинг маълум қилишича саъй-ҳаракатлар ортидан ҳар мавсумда оила бюджетига қарийб 50 миллион сўм даромад келади.
- Саккиз йилдан буён шу иш билан машғулмиз. Минг шукр, рўзғоримиз тўкин, турмуш ўртоғим билан 3 фарзандни муносиб тарбияладик, - дейди уй бекаси Дилдорахон Нишонова. - Гулларимиз орасида баҳоси 40-50 минг сўмга етадигани ҳам бор. Парваришида деярли қийинчилик йўқ. Фақат астойдил қунт ва меҳр билан ёндошилса бўлди. Гулларни асосан қаламча қилиб етиштирамиз. Бу ўсимликлар асосан тувакларда, хонадон шароитида парвариш қилишга мўлжалланган.
Гулчи аёлнинг қўшимча қилишича, шу йили ушбу мўъжаз иссиқхонани кенгайтириш, фаолиятни янада ривожлантиришга астойдил киришилган.