Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида жорий йилги пиллачилик мавсумида Вьетнам тажрибасини кенг қўллашга асосий эътибор қаратилади

×

 2024-03-01 18:23:40    675

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Яйпан агро пилла” масъулияти чекланган жамиятида туман пиллакорлари ва соҳа мутахассислари учун кўргазмали семинар ташкил этилди. 

Туман ҳокимлиги ҳамда пиллачилик корхонаси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфияхон Саримсоқова, “Яйпан агро пилла” МЧЖ вакиллари, агрономлар, илғор пиллакорлар ва маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этди. 

Семинарда сифатли пилла етиштиришда сифатли ва мўл пилла етиштиришни ташкил этиш, маҳаллий тут, ипак қурти уруғини тайёрлаш бўйича муайян ишлар амалга ошириш зарурлиги таъкидланди. Илғор пиллакорлар фаолиятига оид мисоллар келтирилиб, пиллачиликнинг озуқа базасини жадал ривожлантириш, ипак қурти парваришлаш ва пилла етиштириш борасидаги долзарб вазифалар тушунтириб берилди.

Қайд этилдики, жорий йилги мавсумда пилла етиштиришда илғор тажрибалар, хусусан Вьетнам усулини кенг қўллашга асосий эътибор қаратилади. Семинар қатнашчиларига айни усулда пилла етиштириш ва унинг афзалликлари ҳақида ҳам тушунчалар берилди. 

Иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоб қайтарилди. 

Шу куни бир гуруҳ илғор пиллакорлар-агрономларга бир марталик рағбатлантириш пуллари ҳам топширилди.