Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

×

 2024-02-27 16:57:52    990

PDF yuklash
Chop etish


Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги етмиш тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессия ишида 2024 йилда Ўзбекистон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаига эга қилиш, шунингдек белгиланган барча макро иқтисодий кўрсаткичларни ортиғи билан таъминлаш чоралари ҳақида;

Туманда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, заҳирадаги ва келгусида заҳирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун очиқ электрон танловга чиқариш бўйича тайёрланган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида;

Ўзбекистон туман маҳаллий бюджетининг 2023 йилги ижроси тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ташкилот раҳбарлари фаолияти ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар ҳақидаги ахбороти;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарорининг тумандаги ижросини таъминлаш, “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичи доирасида рўйхатга киритиладиган хотин-қизларга кўрсатиладиган амалий ёрдамлар прогнози ва “Йўл харита”сини тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфияхон Саримсақованинг ахбороти;

Президентимизнинг 2024 йил 9 январ кунги "2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳолини бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-7-сонли қарори ижроси тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан дахлдор мутасаддилар ўз ахборот ва ҳисоботларини тақдим этишди. 

Кўрилган барча масала юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида якунда халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.