Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Очиқ мулоқот: туманда 2024 йилда ёшлар сиёсатида амалга ошириладиган устивор вазифалар белгилаб олинди
2024-02-27 16:53:32 934
Ўзбекистон туманида жорий йилда ёшлар сиёсатида амалга ошириладиган устивор вазифаларни ижрога қаратиш масалаларига бағишланган очиқ мулоқот, муҳокама учрашуви бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими мутасаддилари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ва дахлдор муассасалар вакиллари иштирок этди.
Учрашув давомида 2024 йил давомида туманда ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш бўйича белгиланган режалар, уларни амалга оширишнинг механизм ва аниқ чоралари батафсил кўриб чиқилди.
Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, “дафтарлар” рўйхатидаги ва белгиланган тоифалардаги йигит-қизлар билан манзилли ишлаш юзасидан кўзда тутилган вазифалар тақдимоти қилинди.
Ёшлар билан манзилли ишлаш бўйича бириктирилган масъул идораларнинг вазифалар тақсимоти, ижро муддатлари аниқлаштирилиб, ҳар бир мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.