Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 41 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Обод хонадон – обод кўча - обод маҳалла”: дастур туфайли “Сулаймон” маҳалласида ободлик, аҳоли учун қулай шароит яратилмоқда

×

 2024-02-27 09:43:36    901

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Сулаймон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида ҳудудни ҳар томонлама обод ва кўркам кўринишга келтириш юзасидан салмоқли натижаларга эришилмоқда.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятдаги Халқ қабулхонаси мудири Абдухошим Абдуллаев ва туман сектор раҳбарлари маҳаллада амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишдилар.

Аҳоли турмуш даражасини ошириш, уларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун зарур шароитларни яратишга қаратилган комплекс ёндашув асосида маҳалланинг ҳар бир кўчаси ва хонадонларида ободонлаштириш ишлари авжида.

Ободлик тадбирларига масъул ишчи-ходимлар билан биргаликда маҳалланинг ташаббускор аҳли ҳам мазкур эзгу ишларда фаол бўлиб, яшаш ҳудудларининг кўркам бўлиши, инфратузилма яхшиланиши учун астойдил бел боғлашган.

Дастур доирасида маҳалла ҳудудига 210 донадан зиёд янги таянч устунлари ўрнатилиб, энергетиклар томонидан уларга янги ҳаво тармоқларини тортиш ишлари бажарилмоқда. Тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида жами 2 минг 600 метрдан зиёд янги тармоқ тортиш тадбирлари ҳам давом этмоқда. 5 км табиий газ тармоқлари тартибга келтирилиб, маълум хонадонларга 70 дона газ тақсимлаш қурилмаси ўрнатилди ва икки босқичли йўналишга ўтказилди. 700 метр газ қувурлари хамда 6 та газ тақсимлаш қурилмалари демонтаж қилинди.

Шунингдек, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларга янгидан уй-жойлар қуриб бериш, яшаш хонадонларини таъмирлаш ва тартибга келтириш, ҳудудда кўп йилдан буён бўш турган майдонлар, қаровсиз ва тартибсиз бино-иншоатлардан мақсадли фойдаланиш борасида “Вооk-cafe”, болалар ўйингоҳи, “Workout” спорт майдончалари, “Оталар чойхонаси” ва “Маҳалла гузари” каби янги иншоатларни бунёд этиш тадбирлари қизғин давом этмоқда. 

Жараёнлар давомида аҳоли бандлигини таъминлаш ва кўмакка муҳтож аҳоли қатламини ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари ҳам тузилган ишчи гуруҳларнинг алоҳида эътибор марказида бўлмоқда.

Вилоят Халқ қабулхонаси мудири ва туман сектор раҳбарлари қурилиш объектлари ва фуқаролар хонадонларида бўлиб, қурувчи-муҳандислар ҳамда маҳалла аҳли вакиллари билан суҳбатда бўлдилар. Дастур доирасида белгиланган барча вазифаларни ўз муддатида ва сифатли уддалаш бўйича мутасаддиларга навбатдаги зарурий кўрсатмалар берилди.