Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

×

 2024-02-27 09:36:45    782

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги 8-умумтаълим мактабида ҳар йили Президент соврини учун ўтказиб келинаётган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. 

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкилланган навбатдаги танловда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вазирликнинг вилоят бошқармаси вакиллари ва бошқа мутасаддилар иштирок этди. 

Танлов бошланишидан аввал ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари, устозлари билан учрашган туман раҳбари бугунги глобаллашув даврида замон билан ҳамнафас одимлашиш учун ўз она тилимизни мукаммал билиш билан бир қаторда, бир нечта хорижий тилларни билиш ва мулоқот қила олиш катта аҳамиятга эканлигини таъкидлаб, барча иштирокчиларга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилади. 

Қайд этилишича, танловнинг бугунги туман босқичида умумталим мактабларидан 310 нафардан зиёд иқтидорли ўқувчилар ўз билимларини синовдан ўтказиш учун жам бўлдилар. 

Танловнинг 1-босқич (туман босқичи) ғолиб ва совриндорлари тегишлича 100, 75 ва 50 миллион сўм миқдоридаги Президент совринлари билан мукофотланиши белгиланган.