Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Миллий армия сафида хизмат қилиш бугунги кун ёшлари учун шон-шараф ишига айланиши лозим
2024-02-15 16:53:02 666
Президентимизнинг 2020 йил 6 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган.
Мазкур қарор ижросини сифатли таъминлаш, бўлғуси Ватан ҳимоячиларини муддатли ҳарбий хизматга жалб этиш тадбирлари самарадорлигини янада оширишга кўмаклашиш мақсадида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун туман Мудофаа ишлари бўлимида навбатдаги ўрганишларни олиб борди.
Туман раҳбари бу ердаги мавжуд шароитлар, чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш йиғув пункти, зарурий жиҳозлар, коммуникация тармоқлари, ходимлар ва чақирилувчиларга яратилган қулайликлар билан яна бир бор яқиндан танишди.
Қайд этиш жоизки, туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари кўмаги билан мудофаа ишлари бўлими моддий-техник базасини янада такомиллаштириш, маскандаги шароитларни янада яхшилаш юзасидан бир муддат аввал амалий ишларга киришилган. Туман ҳокими шу аниқ чораларни муддатидан кечиктирмасдан ижро қаратиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.
Шу куни туман "Нуроний" жамғармаси ва Мудофаа ишлари бўлими ташаббуси билан бир гуруҳ кекса авлод вакиллари ҳамда ёшлар-бўлажак аскарлар учрашуви ҳам бўлиб ўтди.
Учрашувда Ватан ҳимояси–муқаддас бурч эканлигини таъкидлаган нуронийлар, юртимизнинг ҳар бир ўғлони учун Ватанни ҳимоя қилиш, бу йўлда хизмат қилиш, нафақат ор-номус, йигитлик бурч, балки олий шараф ва масъулият эканлиги ҳақида кўплаб ибратли мисоллар билан тарғибот суҳбатларини олиб бордилар.