Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бобур каби севинг Ватанни!
2024-02-14 18:19:38 562
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон тумани маданият уйида “Бобур каби севинг Ватанни!” мавзусида маънавий-маърифий кеча бўлиб ўтди.
Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир, тарихчи, давлат арбоби ва моҳир саркарда таваллудига бағишлаб ўтказилган тадбирда сўз олганлар томонидан Бобур Мирзонинг бой илмий ижоди, маънавий маҳзанларини айниқса ёш авлодга кенг таништириш, асарларини мутолаа қилишга ундаш бугунги куннинг муҳим жараёни ҳисобланиши ҳақида таъкидланди.
Тадбир давомида бетакрор шоирнинг барокатли умр йўли, сермаҳсул ижоди ҳақидаги саҳна кўринишлари, ғазалларига басталанган куй-қўшиқлар дастаси иштирокчиларга тақдим этилди.