Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ободликка юз тутаётган маҳалла аҳлининг ижтимоий муаммолари ҳам ижобий ҳал этилмоқда

×

 2024-02-10 17:13:22    521

PDF yuklash
Chop etish


Хабар берилганидек, Ўзбекистон тумани “Сулаймон” маҳалласида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонларини жорий этиш, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун мазкур маҳаллада бўлган Республика ишчи гуруҳи вакиллари туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари ҳамроҳлигида ҳудудда бажарилаётган ободонлаштириш-бунёдкорлик тадбирларининг бориши билан танишдилар. 

Уч минг нафардан ортиқ аҳоли яшайдиган маҳаллани ҳар жабҳада энг намунавий, обод ва гўзал ҳудудга айлантириш юзасидан белгиланган вазифаларни ижроси ундаги барча маскан ва кўчаларда жадал давом этмоқда. 

Жараёнлар давомида маҳаллада ўтказилган “хонадонбай” ўрганишлар натижасида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мутасаддилар маҳалладаги мулоқотларда ана шу масалалар натижадорлиги билан ҳам қизиқди. 

Қайд этилган вазифалар ижроси доирасида бугун ҳам яна бир маҳалла фуқаросининг мурожаати мутасаддилар иштирокида ижобий ҳал этилди. Нохуш ҳодиса туфайли беш йилдан буён юролмай, бир жойда қолган 73 ёшли Махсудахон Эргашеванинг илтимосига кўра унга ногиронлик аравачаси топширилди.