Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 91 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик мутахассис Марказий Осиё волейбол ассоциацияси вице-президентлигига сайланди

×

 2024-02-09 11:52:07    467

PDF yuklash
Chop etish


Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё волейбол ассоциациясининг (CAVA) Бош ассамблеяси йиғилишида ўзбекистонлик мутахассис мазкур ташкилотнинг вице-президенти этиб сайланди.

Ассамблея йиғилишида минтақада мазкур спорт тури оммавийлигини янада ошириш, малакали ҳакам ва мураббийларни тайёрлаш каби масалалар кўриб чиқилди. Ташкилот раҳбарияти таркиби кейинги тўрт йилга сайланди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.  

Марказий Осиё волейбол федерацияларининг делегатлари томонидан овоз бериш йўли билан ўтган сайловда CAVAнинг амалдаги раҳбари, Муҳаммад Латиф янги муддатга ташкилот президенти вазифасини эгаллаган бўлса, Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Фарҳод Алимов Марказий Осиё волейбол ассоциацияси вице-президенти вазифасига сайланди.

Маълумот ўрнида, яйпанлик 42 ёшли Фарҳод Алимов тумандаги 49-мактабда таҳсил олиб, ёшлигиданоқ cпорт бўлган қизиқиш уни туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабига етаклаган. Дастлаб, туман волейбол  жамоасида узоқ йиллар ўйнаган спортчи, кейинчалик мамлакатимиз терма жамоаси таркибида ҳам кўплаб салмоқли натижаларга эришган.

Спортни кенг миқёсда ривожлантиришдаги ишларида тумандошимизга муваффақият ва улкан зафарлар тилаймиз.