Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида 2023 йилда қарийб 388 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилди
2024-02-08 11:09:29 545
2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистон туманида қурилиш фаолияти билан шуғулланаётган корхона ва ташкилотлар томонидан жами 387,9 млрд сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди. Бу кўрсаткичнинг ўсиш суръати 2022 йилга нисбатан 164,8 фоизни ташкил этган.
Шундан:
➖ Йирик қурилиш ташкилотлари – 198,4 млрд сўм
➖ Кичик корхона ва микрофирмалар – 99,5 млрд сўм
➖ Норасмий сектор – 90 млрд сўм
Бундан ташқари:
➖ Янги қурилиш, реконструкция, кенгайтириш ва техник қайта қуроллантириш – 335,5 млрд сўм
➖ Аҳоли жон бошига қурилиш ишлари – 1 665,8 минг сўм миқдорида қайд этилди.