Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Пресс-тур: “Севимли” телеканали ижодкорлари “Сулаймон” маҳалласида амалга оширилаётган ободлик тадбирлари билан яқиндан танишди
2024-02-07 18:45:24 365
Ўзбекистон туманидаги “Сулаймон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилаётган кенг кўламли ободлик ишларидан оммавий ахборот воситалари вакиллари, хусусан “Севимли” телеканали ижодкорларини хабардор қилиш мақсадида навбатдаги пресс-тур ўтказилди.
Пресс-тур иштирокчилари дастур доирасида маҳаллада бажарилаётган ободлик ва бунёдкорлик тадбирлари билан яқиндан танишдилар.
Мавжуд жами 13 та кўчадан иборат, уч минг нафардан зиёд аҳоли вакиллари истиқомат қиладиган маҳаллани ҳар томонлама кўркам ва обод масканга айлантириш тадбирларига “Йўл харитаси” асосида тегишли куч ва воситалар жалб қилинган.
Бунёдкорлик тадбирлари доирасида айни кунларда маҳалладаги 1 минг 200 метрдан зиёд тупроқли йўлга шағал тўшалди. Маҳаллада электр таъминотини яхшилаш мақсадида шу кунгача 160 тадан зиёд янги темир-бетон таянчлари ўрнатилиб, қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда. Ҳудуд аҳлини тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида жами 2 минг 600 метрдан зиёд янги тармоқ тортилиши белгиланган бўлиб, айни кунларда пудратчи ташкилот вакиллари томонидан 1000 метрдан зиёд траншея қазилиб, 600 метр тармоқ тортилди. Шу кунгача 4,3 км табиий газ тармоқлари тартибга келтирилиб, маълум хонадонларга 40 дона газ тақсимлаш қурилмаси ўрнатилди ва икки босқичли йўналишга ўтказилди. 700 метр газ қувурлари хамда 5 та газ тақсимлаш қурилмалари демонтаж қилинди.
Маҳаллада жойлашган 53-умумий ўрта таълим мактабини жорий таъмирлаш, хусусан масканда янгидан спорт майдончасини бунёд этиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Эҳтиёжманд оилаларнинг яшаш хонадонларини таъмирлаш ва тартибга келтириш, уларга муносиб шароитлар яратишга кўмаклашиш билан биргаликда, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларга янгидан уй-жойлар ҳам қуриб берилмоқда.
Жараёнлар давомида маҳалла аҳли вакиллари, айниқса фидоий тадбиркорлар ҳам бундай кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларига бефарқ бўлмай янгидан-янги ташаббусларни амалга тадбиқ этишда фаоллик кўрсатишмоқда. Ҳудудда кўп йилдан буён бўш турган майдонлар, қаровсиз ва тартибсиз бино-иншоатлардан мақсадли фойдаланиш борасида “Вооk-cafe”, болалар ўйингоҳи, “Workout” спорт майдончалари, “Оталар чойхонаси” ва “Маҳалла гузари” каби янги иншоатларни бунёд этишга қизғин киришилган.
Шу каби яна қатор ободлик тадбирлари бугун маҳаллада кенг қулоч ёзган.